Ижтимоий тармоқларда автобус бекатида турган машина ҳайдовчиси ўзини «Тошшаҳартрансхизмат» ходими деб таништирган аёлни ҳақорат қилаётгани тасвирга олинган видео пайдо бўлди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Аёл машина ҳайдовчисига бекатда туриши қоидага зид эканлигини тушунтириб, четга чиқишини сўрайди.
Бунга жавобан Matiz ҳайдовчиси аёлни тинимсиз ҳақоратлай бошлайди, ҳатто қўл ҳам кўтаради.
Сўкинишдан чарчамаган Matiz ҳайдовчисидан қочган аёл бекатга келган автобусга чиқиб олади. Шунда ҳам ҳайдовчи аёлни тақиб этиб, йўловчиларнинг олдида уни ҳақоратлайди, қўллари билан уятсиз қилиқлар қилади.
Изоҳ (0)