Аввалроқ ижтимоий тармоқларда автобус бекатида турган машина ҳайдовчиси ўзини «Тоштрансдиспетчерхизмат» ходими деб таништирган аёлни ҳақорат қилаётгани тасвирга олинган видео пайдо бўлган ва ушбу эркак қидирилаётгани хабар берилган эди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилишича, ҳайдовчи қўлга олинган. У Зангиота туманида яшовчи 26 ёшли Ҳикматулла М. бўлиб чиққан.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши), 135-моддаси (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши — ҳайдовчилик гувоҳномаси таони бўлмагани учун)да кўзда тутилган ҳуқуқбузарликлар ҳақида баённома тузилди.
Бундан ташқари, Шайхонтоҳур тумани маъмурий ишлар бўйича суди томонидан Ҳикматулла М. Маъмурий жавобгарлик кодексининг 183-моддаси (Майда безорилик) бўйича айбдор деб топилди ва унга беш сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)