Тошкент вилоятининг Бекобод туманида фермер хўжаликларига ноқонуний равишда молиявий қўллаб-қуватлаш маблағларини ажратиб, бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, 2017 йилнинг ноябрь декабрь ойларида тумандаги Қишлоқ ва сув хўжалиги, Статистика, Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари раҳбарларидан иборат комиссия аъзолари 25 нафар фермер хўжаликларига ноқонуний равишда жами 237,7 миллион сўмлик молиявий қўллаб-қувватлаш маблағларини бюджетдан ажратиб, ушбу маблағларни фермер хўжаликлари ҳисоб-рақамларига ўтказиб, бюджет маблағларини талон-тарож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)