• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: «Йил якунигача 3,5 ой вақт бўлса-да, келгуси йил режаларини ҳозирданоқ белгилаб олишимиз керак»

    Бугун, 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишларни тўлиқ бажариш, 9 ой ва йил якуни бўйича белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш, пахта-тўқимачилик соҳасида кластерларни жорий этишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Бугунги йиғилишимизда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифа ва мақсадли параметрларни бажариш ҳолатини муҳокама қилиб, яна қўшимча резервларни ишга солиш чораларини кўришимиз, йил якунигача 3,5 ой вақт бўлса-да, келгуси йил режаларини ҳозирданоқ белгилаб олишимиз керак.

    Чунки иқтисодий ўсиш – бу биринчи навбатда янги корхоналарни қуриш ва кенгайтириш, йўл-транспорт, ишлаб чиқариш ва инфратузилмани ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, инфляция ва нархларни жиловлаш хамда одамларни иш билан таъминлаш деганидир.

    Биз бу борада охирги 2 йил мобайнида жуда улкан ислоҳотларни, кўплаб йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширдик ва давом эттирмоқдамиз.

    Ушбу устувор вазифаларни ва фуқароларимиз ҳаётини янада яхшилаш юзасидан зиммамизга олган мажбуриятларни муваффақиятли бажаришимиз учун республика ва маҳаллий бюджетларга қўшимча даромадни кўпайтиришимиз зарур.

    Шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни ривожлантириш учун қабул қилинган инвестиция дастурларини изчил амалга оширишимиз керак.

    Иқтисодиётни модернизация қилиш ва барқарор ривожлантириш учун етарли валюта тушумини таъминлаш, бунинг учун маҳсулотларимиз рақобатбардошлигини ошириб, уларни экспортга жўнатишни кўпайтиришимиз даркор. Қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий бозор муносабатларини кенг жорий этиш мақсадида пахта-тўқимачилик кластерларини ривожлантиришга алоҳида эътибор беришимиз керак.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Қайд этилишича, йиғилишда шу борада амалга оширилган ишлар натижалари таҳлил қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгилаб берилди.

    Президент жорий йил бошида берган топшириғига мувофиқ, бюджетга қўшимча даромад тушириш бўйича резервлар излаб топилиб, уларни сафарбар қилиш чоралари кўрилган эди. Бунинг натижасида 8 ойда давлат бюджетига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоиз кўп даромад туширилди. Жумладан, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг ўсиши 22 фоизни ташкил этди.

    Шавкат Мирзиёев қўшимча даромадларни янада ошириш имкониятлари борлигини таъкидлаб, мутасаддиларга бу борада аниқ манбалар ва чора-тадбирларни белгилаш бўйича топшириқлар берди.

    Маҳаллий ҳокимликлар ихтиёрида қолаётган қўшимча даромадларни самарали ва мақсадли сарфлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

    Йиғилишда жорий йилнинг 9 ойи ва якуни бўйича белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш, нарх-наво ўсишининг олдини олиш, инвестицияларни ўзлаштириш, экспортни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

    Давлат раҳбари мақсадли ва прогноз параметрларига эришишда муаммо мавжуд бўлган соҳа ва тармоқларда ишларни жадаллаштириш, белгиланган кўрсаткичларни таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Жорий йилда ишга туширилиши мўлжалланган объектларни фойдаланишга топшириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати таҳлил қилинди.

    Ҳар бир инвестиция лойиҳасини кўриб чиқиб, қолоқлик мавжуд бўлганларини жадаллаштириш, бунга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ҳал қилиш, ишлаб чиқаришни тезроқ бошлаш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, 2019 йилги инвестиция дастури лойиҳасини шакллантиришни якунлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Йиғилишда экспорт масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. 9 ой якуни билан экспорт ҳажми 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 19 фоиз ошиши кутилаётгани қайд этилди.

    Президент ҳар бир экспортчи корхона ва экспорт қилинадиган маҳсулот тури бўйича кўмак бериш чора-тадбирларини ишлаб чиқиб, уларни амалга оширишни таъминлаш лозимлигини таъкидлади.

    Такрорий майдонлардан кутилаётган 607 минг тонна экспортбоп маҳсулотлар, шунингдек, сентябр-октябр ойларида иссиқхоналарда етиштириладиган сабзавот экинларини экспорт қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

    Бозорларда нархлар ошишига йўл қўмаслик, 501 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилиш ва уларни қиш-баҳор ойларида халқ талабига мутаносиб равишда ички бозорларга чиқариш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Йиғилишда пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

    Жорий йилда 20 та туманда 164 минг гектар майдонда кластер усулида пахта етиштириш йўлга қўйилиб, бу тажриба дастлабки натижаларини бера бошлади.

    Ўзини оқлаётган бу тизимни янада кенгайтириш мақсадида келиб тушган таклифлар кўриб чиқилиб, ишлаб чиқариш қувватлари ва молиявий имконияти мавжуд бўлган 44 та ташаббускор танлаб олинди. 2019 йилда 61 та кластер томонидан жами пахта майдонларининг 51 фоизида пахта етиштириш режалаштирилмоқда.

    Келгусида пахта етиштирувчи 133 та тумандан 70 таси тўлиқ кластер тизимига ўтади. Янги ташкил этилаётган кластерлар томонидан 41 та корхона ташкил этилиб, 23 мингга яқин иш ўрни яратилади.

    Янги қувватларни ташкил этиш ва кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш натижасида, 2019 йилда ишлаб чиқарилаётган пахта толасининг 78 фоизи ўзимизда қайта ишланади. Бу 2017 йилга нисбатан 2 маротаба кўп дегани. 2020 йилга бориб, пахта толасини тўлиқ қайта ишлашга ўтилади. Тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш улуши 40 фоиздан камида 60 фоизга етказилади.

    «Шунинг учун кластерлар фаолиятига ҳар томонлама ёрдам беришимиз зарур. Пахтачиликда қишлоқ хўжалигининг келажаги, унинг иқтисодий самарадорлиги кластерлар билан боғлиқ. Кластерлар аграр соҳани жадал ривожлантиришнинг «локомотиви» бўлиши керак»,— деди Шавкат Мирзиёев.

    Жорий йилда пахта-тўқимачилик кластерларига берилган барча имтиёзларни кейинги йилларда ташкил этиладиган кластерларга ҳам татбиқ этиш, кластерлар фаолиятини янада кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

    2019—2023 йилларда қишлоқ хўжалигида томчилатиб суғориш тизимини босқичма-босқич жорий этиш дастурини ишлаб чиқиш, соҳага халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитларини жалб қилиш бўйича топшириқлар берилди.

    12.09.2018, 18:24   Изоҳ (0)   20441
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беларусь президенти Александр Лукашенко Тошкентга етиб келди

    12.09.2018, 18:13

    Беш йилдан сўнг «Ўзбектелеком» «МТС» билан тармоқлараро овозли алоқани тиклади

    12.09.2018, 17:57

    Ўзбекистон молия вазирига янги ўринбосар тайинланди

    12.09.2018, 16:39

    Наманганда салкам 23 млн сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

    12.09.2018, 16:12

    Андижонда «Фидокор ёшлар» патруллик гуруҳлари ташкил этилди

    12.09.2018, 15:55

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев Берлин шаҳри ҳокими билан учрашди

    12.09.2018, 15:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда



    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Республика бўйлаб бир кунда ўқувчилар томонидан автомобиль бошқариш билан боғлиқ 256 та ҳолат аниқланди

    Ўзбекистон | 24 май, 19:10

    Атир ва дезодорантларнинг кутилмаган зарари аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 19:03

    Пингвинлар ер сайёрасини глобал иссиқликдан қутқариши мумкин

    Лайфстайл | 24 май, 18:55

    Эронда илк ҳаво таксиси ишга туширилди

    Дунё | 24 май, 18:40

    Бухородаги пропан заправкада ёнғин содир бўлди

    Ўзбекистон | 24 май, 18:20

    Ўзбекистонда 25 май куни ҳаво ҳарорати 38 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 май, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.