Андижон шаҳри ҳудудида «Фидокор ёшлар» жамоат тартибини сақлаш мақсадида ўз истагини билдирган ҳолда патруллик гуруҳлари ташкил этилди, дея хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати
« ‘Фидокор ёшлар’ бу — муддатли ҳарбий хизматни ўташ ниятида мудофаа ишлари бўйича шаҳар-туман бўлимига мурожаат қилган ҳарбий хизматга чақирилувчилар ва республика олий ҳарбий таълим муассаларига, шунингдек, ички ишлар органларининг таълим муассаларига ва ишга кириш истагини билдирган номзодлардир», — дейилади хабарда.
Андижон шаҳрининг жамоат жойлари ва кўчаларида 2017 йил ҳамда 2018 йилнинг 7 ойида содир этилган жиноятлар ҳудудлар ва вақт кесими бўйича таҳлил қилиниб, криминоген вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Андижон шаҳарида 83 та маҳаллалар ҳудудийлик бўйича бўлиниб, ички ишлар, Миллий гвардия ходимлари, шунингдек жамоатчилик ва «Фидокор ёшлар» вакилларидан иборат патруллик йўналишлари ишлаб чиқилди.
Андижон шаҳар ҳудудида «Хавфсиз шаҳар» концепцияси асосида, «Жамоат тартибини таъминлаш кучлари»ни хизмати, соати белгиланган вақт оралиғида ички ишлар органлари, Миллий гвардия саф бўлинмалари, шунингдек, жамоатчилик вакилларини жалб қилиш орқали кун-у тун уч босқичда хизмат олиб бормоқда.
Изоҳ (0)