Фуқаро Ш. Бош прокуратуранинг «Ишонч телефони»га жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг судья ёрдамчиси И. жавобгар Э. дан унинг фойдасига 43 миллион сўм зарарни ундириб бериш эвазига 200 доллар миқдорида пора талаб қилаётганлигини юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Эскрептга унинг ўзи ҳам мазкур ҳолат бўйича барча кўрсатмаларини тўлиқ инкор этиб, жиноят ҳақида ёлғон хабар берганлигини тан олган. Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида аниқланишича, фуқаро Ш.нинг «Ишонч телефони» орқали берган маълумотлари ўз тасдиғини топмаган. Шунингдек, унинг ўзи ҳам мазкур ҳолат бўйича барча кўрсатмаларини тўлиқ инкор этиб, жиноят ҳақида ёлғон хабар берганлигини тан олган.Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 237-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)