Россия ҳарбийлари АҚШни Сурияга фосфорли ўқ-дорилар билан зарба беришда айблади, деб хабар беради «Эхо Москви».
Россиядаги яраштирув маркази раҳбари генерал Владимир Савченко маълум қилишича, 8 сентябрь куни Дайр-аз-Зор вилоятида иккита F-15 самолёти Хажин аҳоли пунктига зарбалар берган. Қурбонлар сони аниқлаштирилмоқда.
Савченконинг таъкидлашича, бундай қуролдан фойдаланиш Женева конвенцияси орқали тақиқланган. Пентагонда эса бунга жавобан Сурияда фосфорли ўқ-дорилар қўлланилмаганини айтмоқда.
Изоҳ (0)