Москванинг Новочеркасс хиёбонида Volkswagen Polo машинасида бир неча кишини уриб юборган ҳайдовчи Қирғизистон фуқароси бўлиб чиқди. У буни қаҳвахонадаги можародан сўнг атайин қилган, дея хабар беради «РИА Новости».
Дастлабки маълумотларга кўра, 10 киши жабрланган ва уларнинг барчаси касалхонага ётқизилган.
«Можаро иштирокчиларидан бири автомобиль рулига ўтирган ва уни ғазабини келтирган кишиларнинг устига бостириб борган. Ҳозирда ҳайдовчи қўлга олинди. У воқеа жойидан қочишга ҳаракат қилмаган ва айни пайтда кўрсатма бермоқда», — дейилади Россия ИИВ Москва шаҳри бошқармаси матбуот хизмати хабарида.
ОАВга кўра, қўлга олинган эркак Бекжон С. бўлиб, у 1997 йилда туғилган.
Изоҳ (0)