Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 3 сентябрь куни номаълум шахс Файзобод маҳалласида яшовчи П.Х.га тегишли шу қишлоқда жойлашган гўшт дўконидан 7 миллион 479 минг сўм пулни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қарши шаҳрида яшовчи муқаддам судланган О.Х. содир этганлиги аниқланиб ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)