Ўзбекистондаги Facebook фойдаланувчилари бир ҳафтадан буён ижтимоий тармоққа киришда муаммоларга дуч келмоқда. «Газета.uz» ушбу масала юзасидан «Ўзбектелеком» компаниясига мурожаат қилиб, вазиятга ойдинлик киритишга уринди.
«‘Ўзбектелеком’ томонидан ҳеч қандай муаммо йўқ, ҳамма нарса штат режимида ишламоқда. Компаниянинг Facebook’ка кириш билан боғлиқ муаммоларга алоқаси йўқ», — деб жавоб берган компания матбуот хизмати ходимлари.
Ўзбекистонда Facebook’ка киришда муаммолар бошлангач, VPN-иловалар оммавийлиги кескин ошди.
Изоҳ (0)