Наманган туманида яшовчи шахс «Шўрқўрғон» қабристонида 86 та қабртошни вайрон қилгани учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Sevimli TV телеканалининг Zamon дастурида сўз боради.
Абдулборий Эрашев жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди мажлисида нима учун бу ишга қўл урганини тушунтириб бера олмади. У ўз қилмиши учун узр сўради.
Суд Абдулборий Эрашев Ўзбекистон Жиноят кодексининг 134-моддасида (қабр ёки мурдани таҳқирлаш) кўзда тутилган жиноятни амалга оширган деб топди. У 4 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Изоҳ (0)