10 сентябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Франция элчиси Виолен Биет де Вильмор билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон Президентининг Францияга бўлажак расмий ташрифига ҳамда турли даражадаги ва шаклдаги бошқа Ўзбекистон — Франция қўшма тадбирларига тайёргарлик кўришга оид масалалар диққат марказида бўлди.
Изоҳ (0)