Қуролли Кучлари академияси қўмондонлик-штаб факультети тингловчиларининг «Ватан» оилавий ётоқхонаси қошида болалар учун спорт майдончаси бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Спорт майдончасини топшириш маросимида Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, Қуролли Кучлар академияси ҳарбий хизматчилари, «Ватан» оилавий ётоқхонасида истиқомат қилувчи ҳарбийларнинг оилалари иштирок этди.
Янгитдан бунёд этилган спорт майдонча ичидан 24 х 16 метрли мини-футбол учун мўлжалланган стадиони жой олган бўлиб, унга Европа талабларига жавоб берувчи санъий қопламалар тўшалган, зарурий жиҳозлар ўрнатилган.
Шунингдек, 9 х 16 метрли ўйингоҳ эндиликда болажонларнинг ўз вақтини мароқли ўтказишларини таъминловчи барча имкониятларга эга бўлди.
Ушбу оилавий ётоқхона 2 йил давомида Қуролли Кучлар академиясининг Қўмондонлик-штаб факультетида таълим олувчи офицер оилаларига мўлжалланган.
Изоҳ (0)