Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Шанхай аёллар федерацияси ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашни режалаштирмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz».
Ҳужжат Шанхай аёллар федерацияси вице-президенти Лю Сини раҳбарлигидаги Хитой делегациясининг 9—11 сентябрь кунларига белгиланган ташрифи чоғида имзоланади.
Бундан ташқари, ташриф доирасида Хитой делегацияси ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева ўртасида музокаралар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Томонлар аёллар ҳуқуқлари масалалари, ҳуқуқий асослар ҳамда уларнинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги иштирокининг аҳамияти бўйича фикрлар алмашади.
Изоҳ (0)