Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистонда Россия лойиҳаси бўйича атом электр станциясини қуришда ҳамкорлик қилиш бўйича ҳукуматлараро келишувни имзолади. Бу ҳақда «Подробно» хабар бермоқда.
Келишувни имзолаш маросими Россия ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси мажлиси якунлари бўйича Россия ҳукумати Қабуллар уйида бўлиб ўтди.
Келишув Ўзбекистон ҳудудида атом электр станциясини лойиҳалаштириш ва қуриш, шунингдек, ишга тушириш ва фойдаланишда ҳамкорликни кўзда тутади. Атом электр станцияси Россия лойиҳаси бўйича энергетик реактор асосидаги ҳар бирининг қуввати 1,2 ГВт бўлган икки энергоблокдан иборат.
Изоҳ (0)