Москвада Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Қудбиев ҳамда Россия Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Максим Топилин амалий учрашув ўтказди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Вазирлар меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, малакасини ошириш, демографик сиёсат ва ижтимоий-меҳнат соҳасидаги тадқиқотларни ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.
Томонлар ижтимоий-меҳнат соҳасида икки вазирлик ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум лойиҳаси юқори даражада тайёр эканлигини таъкидлади. Томонлар уни 2018 йилнинг кузида имзолаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)