Тошкент шаҳрининг Сайилгоҳ кўчасида 22—23 сентябрь кунлари илк бор «Ўзбекистон сувенирлари» кўргазма-ярмакаси ўтказилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси маълум қилди.
Кўргазма-ярмака ҳунармандлар ва халқ усталарини рағбатлантириш, тайёрланаётган сувенир маҳсулотлари ассортиментини кенгайтиришга қаратилган.
Тадбир давомида миллий либослар кўриги, миллий спорт турлари бўйича кўргазмали чиқишлар бўлиб ўтади. Қўғирчоқ театри спектакли, анъанавий ва халқ мусиқаси, рақслари ижро этилади, миллий таомлар тортиқ этилади.
Изоҳ (0)