Самарқанд шаҳри ташқарисида жойлашган JV MAN Auto-Uzbekistan корхонасида ишлаб чиқарилувчи катта сиғимли битта MAN автобуси Тошкентга 1,8 миллиард сўмга тушиши маълум бўлди, деб ёзади «Podrobno.uz» ҳукумат қарорига таяниб.
Ҳужжатга мувофиқ, бу йил «Тошшаҳартрансхизмат» жами қиймати 150,9 миллиард сўмга тенг 80 та катта сиғимли MAN шаҳар автобусларини олиши керак.
Бундан ташқари, компания умумий қиймати 56,3 миллиард сўмлик 30 та шаҳарлараро MAN автобусларини сотиб олишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)