Августда Жаҳон банки ва Ўзбекистон инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳукуматга фуқаролик авиациясининг миллий секторини модернизация қилиш масалалари бўйича ҳар томонлама консультация беришга қаратилган келишувни имзолади, деб ёзади «Газета.uz».
Жаҳон банки ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик тарихида биринчи марта пулли асосда консултация хизматларини тақдим этиш ҳақида битим имзоланди.
Жаҳон банки фуқаролик авиацияси бошқаруви ва унинг фаолиятининг баъзи жиҳатларини яхшилаш секторидаги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш учун тавсиялар яратади.
Тавсиялар, шунингдек, Ўзбекистон аэропортлари инфратузилмасини ривожлантириш ва уларни бошқаришга хусусий секторни жалб қилиш масалаларига ҳам тааллуқли бўлади.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида Жаҳон банки «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек, хусусий сектор билан яқин ҳамкорликда ишлайди.
Изоҳ (0)