Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Миср Араб Республикаси Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими «Дарё»га хабар берди.
Меморандумдан кўзланган мақсад халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган тамойил ва меъёрларига мувофиқ ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва тажриба алмашишни йўлга қўйишдан иборат.
Меморандумда томонлар вазифа ва функцияларига мувофиқ адлия соҳасида қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича тажриба алмашиш, мунтазам равишда юридик адабиётлар ва нашрлар алмашиш, ҳуқуқ соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш, қўшма илмий тадқиқотлар, конференциялар, семинар ва тренинглар ташкил қилиш ва ўтказиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 2018 йил 4—5 сентябрь кунлари Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сиси расмий ташриф билан мамлакатга келган эди.
Изоҳ (0)