«Uztex» компаниялар гуруҳи Учқўрғон туманида «Uztex Uchqorgon» комплекси таркибида тикув-трикотаж фабрикасини ишга туширди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Бунинг учун корхонанинг ўз маблағи ва банк кредити жалб этилди. Натижада 800 та янги иш ўрни яратилди.
Наманганда «Uztex» компаниялар гуруҳи томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг узвий давоми сифатида ташкил этилган ушбу янги фабрика маҳаллий хом ашёдан йилига 100 дан ошиқ турдаги 6 миллион дона кийим-кечак ишлаб чиқариш қувватига эга.
Унинг йиллик экспорт салоҳияти 12 миллион долларни ташкил этади.
Фабриканинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров қатнашди ва бу ердаги иш жараёни билан танишди.
Изоҳ (0)