Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Тошкент шаҳридаги ўзи битирган 22-сонли умумтаълим мактабида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Вазир ва ушбу мактабнинг яна бир битирувчиси — Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Арипов муассасанинг бугунги кундаги ҳолати билан танишди.
Улар битирувчилар — 9-11-синф ўқувчилари билан суҳбат ўтказиб, келгусида муваффақиятга эришиш учун мактабдаги вақтларини унумли ўтказишга ундади.
Изоҳ (0)