Андижон вилоятидаги Хартум конида жойлашган 83-қудуқдан нефть олинди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Мазкур қудуқ суткасига 30 кубометр нефть олиш имконини беради.
Қудуқ замонавий технологиялар ёрдамида атиги 3 ой ичида бурғуланди. Таққослаш учун, бундан олдинги 82-қудуқни ишга солиш учун 18 ой кетганди.
Янги қудуқ «Ўзбекнефтгаз», Хитойнинг Xibu компанияси ва ERIELL Oilfield Services Middle East DMCC ҳамкорлиги маҳсули бўлди. Яқин орада қўшимча яна 3-4 қудуқ бурғуланиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)