Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 2 номаълум шахс «Юнусобод» деҳқон бозорининг орқа томонида М.Турғунбоева кўчасида яшовчи М.Н.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Улар жабрдийданинг мобил телефони ва пулларини олиб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Гиссар кўчасида яшовчи Б.Ғ. ва унинг турмуш ўртоғи С.К. содир этганликлари аниқланди.
Эр-хотин талончилар ушланди.
Изоҳ (0)