Ўзбекистонда Yellowstone (Йеллоустон) миллий боғи ёки Grand Canyon (Гранд-Каньон) боғига ўхшаб кетадиган Марказий Осиёдаги биринчи миллий боғни яратиш бўйича лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаев Жиззахдаги Халқаро инвестиция форумида айтиб ўтди, деб ёзади «Podrobno.uz».
«Масалан, Yellowstone’га ҳар йили тахминан 20 миллион киши ташриф буюради. Бу ҳам аҳолини, ҳам экотуристик ҳудуд ҳолатини зарур даражада ушлаб туриш учун катта ҳажмдаги қўшимча маблағлар демакдир. Шу сабабли биз Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Бахмал ва Зомин туманлари сайёҳлик кластери лойиҳасини ишлаб чиқдик», — деди у.
«Экотуризм, иқтисодий тармоқ сифатида эсдалик совғалари сотувчиларидан тортиб, меҳмонхоналар эгаларигача бўлган аҳолининг даромадларида катта ўзгаришни ҳосил қилади. Ҳозир Зоминга 50—100 минг киши келиб-кетади, бор-йўғи уч ой ичида биз бу рақамни кўп бора оширишни ҳамда туристик мавсумни кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз», — деди Қосимхўжаев.
Умуман олганда, туристик кластер экологик туризм, агротуризм ва этник туризмдан иборат учта асосий йўналишни ўз ичига олади. Шу концепциядан келиб чиқиб, Бахмал ва Зомин туманлари ҳудуди зарур инфратузилмани қуриш учун учта қисмга ажратилади.
Изоҳ (0)