АҚШ президенти Дональд Трамп Индианадаги сиёсий тадбирда чиқиш қила туриб, мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбариятига нисбатан нафратига яна бир марта эътибор қаратди, деб ёзади EADaily.
«Адлия вазирлигимиз ва Федерал қидирув бюроси ўз ишини бажаришни бошлаши ва буни тўғри ва яхши амалга ошириши лозим. Одамлар норози. Ҳозир юз бераётганлар нарсалар — шармандалик», — деди президент.
«Бунга аралашишни истамаган эдим, бироқ қайсидир лаҳзада барчаси изига тушмаса… бунга мажбур бўлсам, аралашаман», — огоҳлантирди Трамп.
Куни кеча президент унинг сайловолди штаби ва Россия ўртасидаги келишув юзасидан суриштирувни «ноқонуний» деб атади. Трамп Bloomberg агентлигига интервьюсида суриштирувдан четлашган АҚШ адлия вазири Жефф Сешнс ўз лавозимидан, энг камида, ноябрь ойидаги Конгресс оралиқ сайловларига қадар ташвиш чекмаслиги мумкинлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)