Режиссёр Мухлиса Азизова томонидан суратга олинган Scorpion фильми тақдимоти 2018 йил кузида Тошкентдаги Prologue халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи хабар берди.
Сюжет бўйича фильмдаги воқеалар 2021 йилда, инновацион гигант қурилиши тугалланган вақтда содир бўлади. Шунинг учун ҳам ижодий гуруҳ томонидан Tashkent City дирекцияси билан ҳамкорликда 3D технологиядан фойдаланган ҳолда, экранда ишбилармонлар марказининг кўчалари ва шоҳкўчаларини акс эттиришга қарор қилинди.
Тасвирга олиш ишлари шу йилнинг март ойида бошланган бўлиб, улар Тошкент ва Бухоро шаҳарлари, шунингдек Россия ва Марокашда бўлиб ўтди. Картинанинг яратилишида машҳур чет эл мутахассислари, жумладан, германиялик оператор Макс Тсуи, туркиялик актёр Мурат Йилдирим иштирок этди. Фильмда овоз режиссёри вазифасини АҚШлик Герри Буржуа бажарди.
Айни вақтда фильмни тасвирга олиш ишлари якунланган ва «Мосфильм» киноконцернида лентанинг постпродакшн жараёни амалга оширилмоқда.
Scorpion триллери Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан тақдим қилинмоқда.
Изоҳ (0)