Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

27 август куни Россиянинг Волоколамск шаҳрида «Волоколамск чегараси» XV халқаро ҳарбий-ватанпарварлик фильмлари фестивали якунланди, дея хабар бермоқда «Литературная газета».

Скриншот: YouTube

Скриншот: YouTube

Ўзбекистонлик режиссёр Рашид Маликовнинг «Сабот» фильми тўлиқ метражли фильмлар орасида бош совринни қўлга киритди.

Аввалроқ худди шу фильм Москва халқаро кинофестивалида томошабинларнинг катта қизиқишини уйғотгани хабар берилган эди.

Фильмда 1989 йил Қорақалпоғистоннинг чекка бир қишлоғи тасвирланган. У ерда бир собиқ ҳарбий, камсуқум ва қаттиққўл киши яшайди. Унинг атрофидаги бор мебель фақат стол, каравот ва телевизор. Унинг турмуш ўртоғи оламдан ўтган, ўғли эса у билан урушиб қолган ва набираси билан учрашишга рухсат бермайди. Собиқ ҳарбий мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлайди ва кунларнинг бирида у саратон касалига чалингани маълум бўлади.

Вафот этаётган собиқ ҳарбийнинг бу дунёда амалга ошириши керак бўлган учта иши қолади: набирасини кўриш, мактабга сув олиб келиш ва бир аблаҳдан қасос олиш.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
 “Дизайн” кулги жамоаси аъзоси Элмурод Ҳақназаровнинг яккахон концерти қандай ўтди? 
Дунё
Зеленский Канадага ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам таклиф қилди
Дунё
Қозоғистондаги ўрмон ёнғини қурбонлари сони 14 кишига етди