Туркияда ота мерос бўйича жанжаллашган ўғилларини отиб ташлади. Бу ҳақда Haberturk нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, воқеа 24 июль куни соат 20:00 да Сейҳан туманида юз берган. У ерда 69 ёшли Эрол Кўсе 42 ёшли ўғли Ниҳат Кўсени ўлдириб, 34 ёшли Месут Кўсени оғир яралаган. Гувоҳларнинг айтишича, отишма мерос масаласидаги оилавий можарони ечиш чоғида содир бўлган.

Ўғилларини отиб ташлагач, эркак уларни оёқлари билан тепишда давом этган, бу ҳолат видеокузатув камераларига тушган. Жабрланганлар қўшнилар томонидан дарҳол шифохонага етказилган. Шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, Ниҳат олган жароҳатлари натижасида вафот этган, Месут эса операция қилиниб, реанимация бўлимига жойлаштирилган.
Эрол уйи яқинида ушланган ва полицияда сўроқ қилингач қамоққа олинган. Ҳозирда полиция ходимлари жиноят содир этилган жойдан қочиб кетган яна бир шахсни қидирмоқда.
Изоҳ (0)