Америка фуқароларининг ярмидан камроғи (44 фоизи) Америка президенти Дональд Трампга нисбатан импичмент жараёни бошланишини ёқлаб овоз берди, деб ёзади «РБК» Axios портали ва Survey Monkey ижтимоий хизмати ўтказган сўров натижаларига таяниб.
Демократик партия тарафдорларининг 79 фоизи, Трамп аъзо бўлган Республика партияси тарафдорларининг эса атиги 8 фоизи импичмент учун овоз берди.
Ўз навбатида, ҳеч қайси партияни қўллаб-қувватламайдиган америкаликларнинг 49 фоизи импичментни ёқлаб чиқди.
Изоҳ (0)