Ҳозиргина Франциянинг Монако шаҳрида УЕФА Европа Чемпионлар Лигаси 2018/19 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
УЕФА расмийлари қуръа давомида ўтган мавсумнинг энг яхши ўйинчиларини ҳам эълон қилди.
Чемпионлар Лигаси 2017/18 йилги мавсумининг энг яхши ўйинчиси номи ҳам «Реал Мадрид» футболчиси Лука Модричга насиб қилди. Лука ўтган мавсумда Криштиану Роналду, Серхио Рамос ҳамда Кейлор Навас сингари «Қироллик клуби»нинг мазкур мусобақада кетма-кет уч марта ғалаба қозонишида муҳим ўрин тутган асосий футболчилардан бири бўлди.
Модричга бу йўлда Криштиану Роналду ҳамда Муҳаммад Салоҳ рақиблик қилди. Лука, шунингдек, ЕЧЛ ўтган мавсумининг энг яхши ярим ҳимоячиси унвонини ҳам ўзиники қилди.
Изоҳ (0)