Айни дамда Франциянинг Монако шаҳрида УЕФА Европа Чемпионлар Лигасининг 2018/19 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Ташкилотчилар қуръа давомида ўтган мавсумнинг энг яхши ўйинчиларини ҳам эълон қилмоқда.
Чемпионлар Лигасининг 2017/18 йилги мавсумининг энг яхши дарвозабони номи «Реал Мадрид» посбони Кейлор Навасга насиб этди. Навас «Қироллик клуби»нинг мусобақада кетма-кет уч марта ғалаба қозонишида муҳим ўрин тутган футболчилардан бири бўлганди. Навас ўтган мавсум жамоасининг 11 учрашувида дарвозани қўриқлаб, 13 та гол ўтказган, 29 сейвни амалга оширган.
Бу номга Кейлордан ташқари айни дамда «Ливерпуль» аъзосига айланган «Рома»нинг собиқ дарвозабони Алиссон ҳамда «Ювентус»дан кетиб, ПСЖга ўтган Жанлуижи Буффон ҳам даъвогарлик қилганди.
Изоҳ (0)