18 август куни Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида яшовчи Х.Ғ. исмли аёл ИИБга мурожаат қилди, деб хабар беради ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Фуқаро ўз мурожаатида 2016 йилда ва 2017 йилнинг май ойида «Чинобод» МФЙда яшовчи Ш.М., Х.Ғ.га унинг турмуш ўртоғи ҳамда куёвини ишга жойлаштириб қўйишини ҳамда банкдан катта миқдорда кредит олиш учун бошланғич тўловни тўлаш ва бошқа ҳужжатларга пул зарурлигини айтиб, алдов йўли билан ундан жами 590 миллион сўм пулни олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида Ш.М. ушланган.
Изоҳ (0)