Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўз логотипини ўзгартирди. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Қўмитанинг янги рамзида нозик аёл сиймоси аёл сифатларини ва Қўмита фаолияти йўналишларини ифода этади. Янги рамзда акс этган аёлнинг келажакка умид билан интилган нигоҳи хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари кенгайтирилганлигини, шамолда жилваланаётган майин сочлари мақсад сари секин, аммо ҳақли интилишларини билдиради.
Янги логотип тўқ ҳаво рангдаги айлана шаклида бўлиб, унинг маркази бўйлаб оқ рангда келажакка умид билан боқиб турган аёл сиймоси, унинг шамолда жилваланаётган сочлари тасвирлари акс эттирилган.
Оқ ва мовий кўк ранглар ҳамда «икат» миллий матосининг нақшини қўлланилиши бошқа аёллар ташкилотларидан фарқланиши ва бетакрорликни англатади.
Изоҳ (0)