Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида Ўзбекистоннинг Биринчи Президентига қўйилган хотира барельефининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ислом Каримов фондининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Мазкур олий ўқув юртини Ислом Каримов 1960 йилда тамомлаган.Бронза барельефининг оғирлиги 700 килограмм, баландлиги 2,5 метр, эни 2 метр бўлиб, университетга кириш жойида ўрнатилган.Барельеф муаллифи Ўзбекистон бадиий академиясининг ижодий уюшмаси аъзоси, «Эътироф-2015» мукофоти совриндори, Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши ҳайкал халқаро танлови лауреати Жасванд Анназаров.
Барельефнинг тантанали очилиш маросимида Президент Каримов рафиқаси Татьяна Каримова ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Одилжон Абдураҳмонов иштирок этди.
Изоҳ (0)