Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бугун, 29 август санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Ўзбек кураши бўйича -63 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Дилдор Шерматова финал баҳсида мўғулистонлик Баярбат Басанжаргалга қарши гиламга чиқиб, ғалабага эришди. Шу тариқа Дилдор Осиё ўйинлари олтин медалига эга чиқди.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Ўзбекистон делегацияси олтин медаллари сони 11 тага етди. Кумуш ва бронза эса 15 тадан. Умумий рейтингда эса делегация ҳозирча 8-ўринда.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Изоҳ
Асосий янгиликлар