Бугун, 29 август санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Бокс бўйича мусобақаларда -56 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Миразиз Мирзаҳалилов чорак финалда мўғулистонлик Ҳарку Энкамарга қарши рингга чиқиб, 3:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.
Шу тариқа Миразиз ҳам бугунги жангларда иштирок этган Ҳасанбой Дўстматов ва Иқболжон Холдоров сингари ярим финалга йўл олди.
Бироздан сўнг Исроил Мадримов ярим финалга чиқиш учун рингга кўтарилади.
Изоҳ (0)