Вашингтон Жанубий Корея билан қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишни тўлиқ тўхтатишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда 28 август, сешанба куни АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис маълум қилди, деб ёзади Reuters.
Унинг сўзларига қараганда, Шимолий Корея билан музокаралар сабабли йирик манёврларнинг бир қисми вақтинча тўхтатилган, бироқ бошқалари давом этмоқда.
Вазир, шу билан бир пайтда, ҳозирда АҚШнинг бошқа бирор-бир манёврларни тўхтатиш режалари йўқлигини таъкидлади. Мэттис ҳозирча келгуси йилга тааллуқли ҳеч қандай қарорлар қабул қилинмаганлигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)