Оксфорд университети олимлари кўмирда пиширилган овқатларни кўп истеъмол қилиш юрак-томир касалликларидан барвақт ўлиш хавфини оширишини аниқлади, дея хабар бермоқда EurekAlert!.
Тадқиқотда 30—79 ёшдаги 341 730 нафар хитойлик қатнашди. Кўнгиллилар ўртасида ўтказилган сўровда улар ҳафтасига неча марта овқат пишириши ва бунинг учун қандай ёқилғидан фойдаланишини маълум қилди.
Уларнинг 22,5 фоизи овқат тайёрлаш учун қаттиқ ёқилғидан сўнгги 30 йилдан буён, 24,6 фоизи — 10—29 йил давомида, 53 фоизи эса — ўн йилдан кам вақтдан буён ёки ҳеч қачон фойдаланмаган.
Кузатиш даврода юрак-томир касалликлари туфайли 8304 киши вафот этди. Бунда доимий равишда кўмирда овқат пиширилган ҳар бир ўн йиллик ўлим хавфининг 3 фоизга ошиши билан боғлиқ бўлиб чиқди.
Олимлар қайд этишича, овқат пиширишда электр токи ёки газдан фойдаланиш юрак-томир касалликлари хавфини камайтиради.
Изоҳ (0)