Россиянинг Красноярск ўлкасидаги Мотигинский туманида икки нафар бола ўйин чоғида музлатгич ичида ҳаво етишмаслигидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, фожиа 27 август куни юз берган. Уч ёшли бола холасиникида меҳмонда бўлган. У холасининг тўрт ёшли ўғли билан ҳовлида сайр қилган.
Шу вақтда болалар хўжалик омборидаги ишламайдиган музлатгичнинг ичига кириб олган. Болалар музлатгич эшигини ичкаридан ёпган, бироқ уни ичкаридан оча олмаган ва ҳаво етишмаслигидан нафаси сиқилиб қолган.
Қайд этилишича, катталар болалар ҳақида кечқурунга келиб эслаган. Натижасиз қидирувлардан сўнг участка инспекторини чақиришга қарор қилинган. Инспектор дарҳол музлатгичга эътибор қаратган, бироқ у вақтда болалар аллақачон ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)