Қозоғистон жамоатчилигининг мамлакат ички ишлар вазирининг истеъфога чиқишини талаб қилиши ва президент Нурсултон Назарбоевнинг ИИВни Грузия мисолида ислоҳ қилиш ҳақидаги фикрлари ортида, шунингдек, яқинда янги мудофаа вазири тайинланганидан кейин мамлакатда ҳукуматнинг қисқа вақт ичида истеъфога чиқиши ҳақида миш-мишлар айланмоқда. Бу ҳақда EADaily хабар берди.
Тахминларга кўра, бош вазир Бакитжан Сагинтаев яқин вақт ичида Олмаота мери бўлиши, амалдаги шаҳар раҳбари Бауиржан Байбек эса президент маъмуриятига раҳбар этиб тайинланиши мумкин.
Қозоғистонлик сиёсацҳунос Талгат Калиевнинг фикрича, ҳукуматнинг кенг миқёсдаги истеъфоси учун асос йўқ, бироқ амалдаги Вазирлар Маҳкамасининг икки йиллик ишидан кейин унинг алмашиши ҳақиқатга яқин. Бу эса сентябрь ойида юз бериши мумкин.
Изоҳ (0)