Россиянинг Тюмень вилоятига олиб борувчи трассада Honda автомобили микроавтобусни қувиб ўтиш чоғида унга урилган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Lada Kalina автомобили билан тўқнашиб кетган. Lada’да бўлган уч киши ҳалок бўлган, яна беш киши жароҳат олган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
ЙТҲ Курган — Тюмень йўлининг 134-километрида юз берган. Lada Kalina’да бўлган 18 ёшли қиз жароҳат олган. Honda’даги тўрт кишидан иборат оила, шу жумладан 13 ва 16 ёшли ўғил болалар ҳам тан жароҳати олган.
Микроавтобусдан ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳ (0)