Таиландда 64 ёшли роҳиб жамоавий ибодатга халал берган ёш шогирдини савалаб ўлдириб қўйди, дея хабар бермоқда KNews.
Ҳодиса Канчанабури будда ибодатхонасида юз берди. Жамоавий ибодат чоғида тўққиз ёшли бола шовқин солиб, бошқа шогирд болаларни чалғита бошлаган. Роҳиб бундан ғазабланиб, болани бамбук чўпи билан савалаган ва унинг бошини устунга обориб урган.
Натижада бола комага тушиб қолди ва бир неча кун ўтгач, маҳаллий касалхонада вафот этди. Роҳиб ибодатхонадаги воқеадан кейин дарҳол ҳибсга олинди, яқин орада унга қотиллик айблови қўйилади.
Таъкидланишича, роҳиб марҳум болани аввал ҳам ёмон хулқи учун савалаган. Онаси бундан хабардор бўлган, аммо ҳеч нарса қила олмаган.
Изоҳ (0)