АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ Уй маъмуриятига сенатор Жон Маккейннинг ўлими ҳақида расмий маълумот тарқатишни тақиқлади, деб хабар беради The Washington Post.
Оқ Уй матбуот котиби Сара Сандерс ва Оқ Уй аппарати раҳбари Жон Келли томонидан тайёрланган ҳужжатда сенаторнинг ҳарбий хизматлари эсга олиниб, унга ҳарбий қаҳрамон сифатида тавсиф бериш таклиф қилинган эди. Трамп эса Twitter’даги саҳифасида қисқа таъзия билдириш билан чекланди.
Сандерс Трампнинг позициясини тушунтиришдан бош тортган.
Журналистларнинг тахмин қилишича, Трамп Маккейнни ўз сиёсатини танқид қилгани учун ёмон кўриб қолган. Хусусан, Маккейн Трампнинг соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотини ҳам танқид остига олган эди.
Изоҳ (0)