Умумжаҳон ёшларни ривожлантириш форуми ижрочи президенти Си Лю бошчилигидаги Хитой делегацияси Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.
Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашида хитойлик меҳмон билан амалий музокаралар олиб борилди. Дўстона руҳда ўтган учрашувда ёшлар сиёсатига оид муҳим масалалар муҳокама қилинди. Тез кунларда Ўзбекистон—Хитой бизнес инкубаторлари, ёшлар савдо маркази ишга тушиши, ёшлар туризми ривожлантирилиши қайд этилди.
Таъкидлаш жоизки, бу Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегациясининг жорий йил 15—22 июль кунлари амалга оширган сафарининг дастлабки меваларидан биридир. Жаҳоннинг энг ривожланган давлатлари қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллаган Хитой билан ёшлар масаласидаги ҳамкорлик ўз натижасини бериши кутилмоқда.
Си Лю бошчилигидаги делегация Фарғона, Хоразм ва Бухоро вилоятларида бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)