Бугун, 28 август санасида Индонезиядаги XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Бокс бўйича мусобақаларда Ўзбекистон шарафини -60кг вазнда ҳимоя қилаётган Шунқор Абдурасулов ҳам чорак финал жангини ўтказди.Унинг бу босқичдаги рақиби қирғизистонлик Арген Қодирбек Ули бўлди. Шунқор очколар эвазига (3:2) ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал-52 кг вазнли Жасурбек Латипов чорак финал жангини индонезиялик боксчига қарши ўтказиб, ярим финалга чиққанди.
Бугун, шунингдек, -69 кг вазнли Бобоусмон Батуров ҳам чорак финал жангида рингга чиқади.
Изоҳ (0)