Тошкент автовокзали реконструкция қилинмоқда. Янги бино келаси йил баҳорида фойдаланишга топширилади, деб ёзади «Nuz.uz» Ўзбекистон Автомобиль транспорти агентлигидаги манбасига таяниб.
Маъмурият янги, барча талабларга жавоб берувчи халқаро транспорт тугунини яратишни режалаштирмоқда. Автовокзалнинг меъморий қиёфаси ўзгаради, ўтказувчанлик қобилияти ошади, ички ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатиш сифати ошади, бино функционали хизмат кўрсатувчилар учун ҳам, йўловчилар учун ҳам кенгаяди.
Бош лойиҳачи ташкилот Energy Building Consulting МЧЖ ва буюртмачининг ғоясига кўра, янги эргономик ҳудудда кассалари ва юмшоқ кутиш зонаси бўлган икки қаватли зал, VIP-зал, кафетерия ва дўконлар, сақлаш камералари бўлган юк бўлими, она ва бола хоналари, болалар зонаси, меҳмонхона, маъмурий диспетчерлик блоки ва бошқалар бўлиши кўзда тутилган.
Айни пайтда автовокзал платформаси Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар шаҳарлари билан узлуксиз автобус қатнови учун ишлашда давом этмоқда. Автовокзалнинг янгиланган биносини 2019 йил мартида очиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)