• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон коинот ва сунъий йўлдош соҳасида Франция билан ҳамкорлик қилади

    Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 21—24 август кунлари Францияда бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Таркибида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Қонунчилик палатаси қўмита раиси Акмал Саидов, маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова бўлган мамлакат делегацияси қатор музокаралар ва учрашувларда иштирок этди. Унда икки томонлама ҳамкорликка оид истиқболли келишувларга эришилди.

    Жумладан, Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов Франция олий таълимини чет давлатларда тарғиб қилиш ва халқаро талабалар ҳаракати бўйича Франция давлат агентлиги (Campus France) бош директори Беатрис Кая билан учрашди. Мулоқотда томонлар мамлакатлар таълим тизимидаги алоқаларни фаоллаштириш мақсадида икки давлатнинг олий таълим муассасалари ректорларининг саммитини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан Campus France ўртасида яқин келажакда ҳамкорлик режасини имзолашга келишиб олинди.

    Маълумот ўрнида, Campus France агентлиги 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, Франциядаги 352 олий таълим даргоҳини ўз атрофига бирлаштиради.

    Ўзбекистон коинот ва сунъий йўлдош соҳасида Франциянинг Thales Alenia Space компанияси билан ҳамкорлик қилиши мумкин. Ушбу йўналишдаги ҳамкорлик истиқболлари С.Сафоев ва компания вице-президенти Э.Имберт иштирокидаги учрашувда муҳокама қилинди.

    Унда Ўзбекистонда космик ва сунъий йўлдош соҳасини ривожлантиришни кўзда тутувчи, икки томон учун бирдек манфаатли бўлган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масалалари ҳақида сўз юритилди. Ўзбекистонда сунъий йўлдош аппаратлари яхлит тизимини яратиш, маҳаллий мутахассисларни ўқитиш имконини берадиган технологик база ташкил этиш масалалари шулар жумласидан.

    Thales Group аэронавтика, космос, мудофаа, сунъий йўлдош технологиялари, ҳаво ҳаракатини бошқариш соҳаларида дунёда машҳур компания ҳисобланади. Бугунги кунда дунёнинг 56 мамлакатида ўз фаолиятини амалга оширади. Шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам ўз ваколатхонасига эга.

    Ўзбекистон делегацияси Франция билан маъмурий бошқарув соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ва бошқарувнинг илғор усулларини мамлакатимизга жорий қилиш мақсадида ушбу мамлакатнинг бир қатор давлат ҳокимияти идораларида ташкил этилган учрашувларда иштирок этди.

    Хусусан, Париж шаҳрининг 7-тумани мэри, Европарламент депутати Рашид Дат билан мулоқот самарали келишувларга бой бўлди. Унда Тошкент ва Париж маъмурий тузилмалари ўртасида бошқарув тизимини ўрганиш бўйича учрашувлар ва доимий мулоқотларни йўлга қўйиш бўйича якдил қарорга келинди. Томонлар радикализм, экстремизм ва терроризмга қарши курашишда Европарламент билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди.

    Ўзбекистон делегацияси Франция томонини шу йил ноябрь ойида Самарқандда ўтадиган Осиё форумига иштирок этишга таклиф қилди.

    27.08.2018, 08:45   Изоҳ (0)   11419
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда йўқолиб қолган болани ИИББ ходимлари 15 дақиқада топиб, ота-онасига қайтарди

    27.08.2018, 08:30

    ИИВ автомототранспорт давлат рақам белгиларини ўғирлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгилангани ҳақида огоҳлантирди

    26.08.2018, 19:22

    Ўзбекистонда ички ишлар ходимларининг янги формаси жорий этилади

    26.08.2018, 19:02

    Наманганда эҳтиёжманд ва ногиронлиги бўлган 90 нафар аёлга арзон уй-жойлар калити топширилди

    26.08.2018, 18:42

    БАА компанияси Тошкентда болалар учун марказ қуради

    26.08.2018, 18:22

    Изро Малаков: «Она-Ватанимизда куйламоқлик биз учун энг катта бахт»

    26.08.2018, 18:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Франция фаластинлик талаба сабабли ғазоликларни эвакуация қилишни тўхтатди

    Дунё | 4 август, 12:35

    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битт...

    Реклама | 4 август, 12:00

    “Онам вафот этганини Озод Шукуруллоевдан эшитганман”. Индира Мифтаҳова ортиқча вазн билан кураш ва фарзандсизлиги ҳақида

    Маданият | 4 август, 12:25

    АҚШнинг иккита атом сувости кемаси “Россия яқинига” етиб келди

    Дунё | 4 август, 12:10

    Ҳиндистон АҚШ босими сабаб Россия нефтидан воз кечса катта йўқотишга учрайди — Тhе Economic Times

    Дунё | 4 август, 11:56

    Майк Тайсон тарихдаги энг буюк боксчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 4 август, 11:45

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 4 август, 11:40

    Тошкентдаги бозорларда гўшт арзонлаштирилган нархларда сотилиши бошланди

    Ўзбекистон | 4 август, 11:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.