Бирлашган Араб Амирликларининг Warehouse of Games компанияси Тошкентнинг Яккасарой туманида болалар учун таълим, спорт ва кўнгилочар ўйингоҳ маркази қуриш лойиҳасини амалга оширади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган музокараларда инвесторлар лойиҳага 4 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиш истагини билдирди.
Маълумот учун, лойиҳа 35 та доимий иш ўрни яратиш имконини беради. Қурилажак болалар ўйингоҳи 0,2 гектар майдонни ўз ичига олиб, 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг шуғулланиши ва ҳордиқ чиқаришига хизмат қилади.
Таълим ва соғломлаштириш маркази 2019 йил якунида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)