Ўзбекистон ИИВ ходимлари учун янги форма жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди. Бу Президент Шавкат Мирзиёeвнинг тегишли қарорида кўзда тутилган, дея хабар беради Sputnik.
Вазирликка жорий йил 20 сентябрга қадар барча таклифларни шакллантириш топширилган.
Ғояларни ишлаб чиқиш чоғида вазирлик халқаро стандартлар ва мамлакат аҳолиси ўртасида ҳуқуқ-тартибот органининг ижобий қиёфасини шакллантириш заруратини ҳисобга олади.
Изоҳ (0)